Препаратнинг савдо номи: Элесцин
Таъсир қилувчи модда (ХПН): L-аргинин, эсцинат
Чиқарилиш шакли: Инфузия учун эритма.
100 мл препарат таркиби:
Фаол модда: L-аргинин эсцинат 0,01 г;
Ёрдамчи моддалар: натрий хлорид, этанол 96%, пропиленгликоль, инъекция учун сув.
Таърифи: тиниқ, рангсиз эритма.
Фармакотерапевтик гуруҳи: Ангиопротектор. Калиллярларни барқарорловчи восита.
АТХ коди: С05СX.
Фармакологик хусусиятлари
Препарат яллиғланишга қарши, шишга қарши ва оғриқни қолдирувчи таъсир кўрсатади. Эсцин лизосомал гидролазалар фаоллигини пасайтиради, бу калиллярларнинг деворидаги ва уларнинг атрофидаги бириктирувчи тўқимадаги мукополисахаридларнинг парчаланишини олдини олиб, томир-тўқима ўтказувчанлигини нормаллаштиради ва экссудацияга қарши (шишга қарши), яллиғланишга қарши ва оғриқни қолдирувчи таъсир кўрсатади. Препарат томирларнинг тонусини оширади, ўртача иммунитетни мувофиқлаштирувчи ва гипогликемик самаралар кўрсатади.
Фармакокинетикаси
Ўрганилмаган.
Қўлланилиши
Травмадан кейинги, операция вақтидаги ва ундан кейинги турли махаллий шишлар: бош ва орқа мияни оғир шишлари, шу жумладан бош мия ички қон қуйилишлари, бош мия ички босимини ошиши ва шиш-бўкиш кўринишлари; мия қон айланишининг сурункали ликвор-веноз бузилишлар ва вегето-томир дистонияси; қон билан таъминланишини локал бузилишлари ва оғриқ синдроми билан кечувчи таянч-ҳаракат аппаратини жалб қилиниши билан юмшоқ тўқималарнинг шишлари; умуртқа поғонаси, тана, оёқ-қўлларнинг шишли-оғриқли синдромлари, шишли - яллиғланиш синдроми билан бирга кечувчи ўткир тромбофлебитдаги оёқларнинг веноз қон айланишининг oғиp бузилишлари.
Қўллаш усули ва дозалари
Препарат фақатгина вена ичига аста-секин юборилади (артерия ичига юборишга йўл қўйилмайди!). Вена ичига томчилаб юбориш тавсия этилади.
Беморнинг ҳаётига ҳавф туғдирувчи ҳолатларда (ўткир бош-мия жарохати, операция вақтидаги ва ундан кейинги бош мия ва орқа миянинг шиш-бўкиш кўринишлари бўлган шиши, юмшоқ тўқималар ва таянч-ҳаракат аппаратининг катта жароҳатлари оқибатидаги катта ўлчамли шишлар) суткалик доза икки марта юборишга бўлиниб, 200 мл гача оширилади. Катталар учун максимал суткалик доза - 250 мл. Болаларда бир марталик доза: 1-5 ёш - 1 кг тана вазнига 0,22 мг L-аргинин эсцинати; 5-10 ёш - 0,18 мг/кг; 10 ёш ва ундан катталарда - 1кг тана вазнига 0,15 мг ни ташкил қилади. Препарат суткада 2 марта юборилади.
Даволаш курсининг давомийлиги беморнинг ҳолати ва даволашнинг самарадорлигига қараб, 2 кундан 8 кунгача давом эттирилади.
Ножуя таъсирлари
Эсцинга шахсий юқори сезувчанликда айрим беморларда қуйидагилар бўлиши мумкин:
аллергик реакциялар: тери тошмаси (папуллёз, петехиал, эритематозли), қичишиш, юз терисини қизариши, иситма, эшакеми, алоҳида ҳолларда - Квинке шиши, анафилактик шок;
марказий ва периферик нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, тремор, парестезиялар, алоҳида ҳолларда - чайқалиб юриш, мувозанатни бузилиши, қисқа муддатли ҳушни йўқотиш;
жигар ва билиар тизими томонидан: трансаминазалар ва билирубиннинг даражасини ошиши;
меъда-ичак йўллари томонидан: кўнгил айниши, алоҳида ҳолларда қусиш, диарея, қорин оғриғи;
юрак-томир тизими томонидан: артериал гипотензия, артериал гипертензия, тахикардия, тўш орқасида оғриқ;
нафас аъзолари томонидан: алоҳида ҳолларда - ҳаво етишмовчилиги ҳисси, хансираш, бронхообструкция, қуруқ йўтал;
маҳаллий реакциялар: юборишда вена йўллари бўйлаб ачишиш ҳисси, флебит, юбориш жойида оғриқ ва шиш;
бошқалар: умумий холсизлик, қалтираш, қизиш ҳисси, белда оғриқ, терлаш.
Кўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар.
- L-аргинин эсцинатига ва/ёки препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик;
- буйраклар фаолиятининг оғир бузилишлари;
- жигар фаолиятининг оғир бузилишлари;
- хомиладорлик;
- эмизиш даври;
- 1 ёшгача бўлган болалар.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Элесцин билан даволанишда бошқа дори воситаларини (яллиғланишга қарши, анальгетиклар, микробларга қарши воситаларни) мувофиқ кўрсатмалар бўйича буюриш мумкин.
Элесцинни аминогликозидлар билан, уларнинг нефротоксиклигини ошиши мумкинлиги туфайли, бир вақтда қўллаш мумкин эмас. Препаратни буюришдан олдин антикоагулянтлар билан давомли даволаш ўтказилган ҳолларда, ёки препарат ва антикоагулянтларни бир вақтда буюришнинг зарурати бўлганида, охиргисининг дозасини тўғрилаш (дозани камайтириш) ва протромбин индексини назорат қилиш лозим.
Цефалоспорин қатори антибиотиклари билан бир вақтда қўлланганида эсциннинг плазма оқсиллари билан боғланиши ёмонлашади, бу эсциннинг ножуя самараларини ривожланиш ҳавфи билан бирга унинг қондаги эркин концентрацияси ошиши мумкин.
Маҳсус кўрсатмалар
Гепатохолецистити бўлган айрим беморларда препарат буюрилганида, трансаминазалар ва билирубиннинг (тўғридан тўғри фракциялари) фаоллигини қисқа муддатли ошиши кузатилиши мумкин, бу беморлар учун хавф туғдирмайди ва препаратни бекор қилинишини талаб қилмайди.
Хомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланилиши.
Препаратни хомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас (даволаш вақтида эмизишни тўхтатиш керак).
Автотранспортни бошқариш ёки бошқа механизмлар билан ишлашда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти.
Ҳозирги вақтда маълумотлар йўқ, бироқ препаратни қўллашда нерв тизими томонидан тахмин қилинган ножуя реакциялари ривожланиши мумкинлигини ҳисобга олиш лозим.
Болалар. Препарат 1 ёшгача бўлган болаларда қўлланилмайди.
Препаратни болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дозани ошириб юборилиши.
Симптомлари: қизиш, тахикардия, меноррагия, кўнгил айниши, жиғилдон қайнаши, эпигастрий сохасида оғриқ.
Даволаш: симптоматик даволаш.
Сақлаш шароити
Ёруғликдан химояланган жойда, 25 °С дан юқори бўлмаган хароратда сақлансин.
Яроқлилик муддати
2 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.
Ишлаб чиқарувчи: “ТEMUR МED FARM” МЧЖ, Ўзбекистон Республикаси
"ASHA PHARMA" МЧЖ учун ишлаб чиқарилган