Гепа-Цир

Препаратнинг савдо номи: Гепа-Цир

Таъсир этувчи модда (ХПН): L-орнитин L-аспартат

Дори шакли: инфузия учун эритма

Таркиби:

фаол модда: L-орнитин-L-аспартат-5 г;

ёрдамчи модда: натрий хлорид, инъекция учун сув.

Таърифи: рангсиз ёки яшил-сарғиш рангли тиниқ эритма.

Фармакотерапевтик гуруҳи: Гепатопротектор. Метаболик восита.

АТХ коди: А05ВА

Фармакологик ҳусусиятлари

Фармакодинамика

Организмда аммиакнинг юқори миқдорини пасайтиради, хусусан, жигар касалликларида. Препаратнинг таъсири унинг Кребс мочевина ҳосил бўлиши (аммиакдан мочевина ҳосил бўлиши) орнитин ҳалқасида иштирок этиши билан боғлиқ.

Инсулин ва соматотроп гормонининг ҳосил бўлишига ёрдам беради. Парентерал озуқлантириш талаб этиладиган касалликларда оқсил алмашишини яхшилайди.

Фармакокинетикаси

Орнитин аспартат таркибига кирувчи аминокислоталар - орнитин ва аспартат компонентларига диссоцияланади. Улар эса ингичка ичакда ичак эпителияси орқали фаол транспотр йўли орқали сўрилади. Буйраклар орқали чиқарилади.

Қўлланилиши

Гипераммониемия билан бирга кечувчи жигарнинг ўткир ва сурункали касалликлари. Жигар энцефалопатияси, жумладан онгнинг бузилишларини (перекома ва коматоз ҳолатлар) мажмуавий даволаш тартибида.

Оқсил етишмовчилиги бўлган беморларда парентерал озиқлантириш учун препаратларга тўғриловчи қўшимча сифатида.

Қўллаш усули ва дозалари

Суткада 200 мл (2 та флакон) гача вена ичига юборилади. Жигар энцефалопатиясида ҳолатнинг оғирлик даражасига қараб суткада 4 та флаконгача (400 мл) юборилади. Инфузиянинг давомийлиги ва сони ва даволашнинг муддати шахсий белгиланади. Артерия ичига юборилмасин!

Ножўя таъсирлари

Аллергик реакциялар, кам ҳолларда кўнгил айниши, қайт қилиш кузатилиши мумкин. Кўрсатилган ножўя ҳолатлар одатда ўтиб кетади ва препаратни тўхтатилишини талаб этмайди. Ножўя ҳолатлар кузатилганда, препаратнинг юборилиш дозаси ва тезлиги мўътадиллаштирилади.

Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар

L-орнитин-L-аспартатга ёки препаратнинг бошқа компонентларига ўта юқори сезувчанлик.

Креатинин кўрсатгичи 3 мг/100 мл дан юқори бўлган буйрак етишмовчилигида.

Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланилиши

Препаратни (инфузия учун эритма) ҳомилага бўлган таъсири тўғрисида тўлиқ маълумот мавжуд бўлмаганлиги сабабли ҳомиладорлик даврида қўллаш мумкин эмас. Препаратдаги таъсир этувчи модда она сутига ўтиши маълум эмас, шу сабабли лактация даврида қўлланилиши тавсия этилмайди. Агар препарат билан даволаниш шарт бўлса, у ҳолда шифокорнинг назорати остида қўлланилиши даркор.   

Дориларнинг ўзаро таъсири

Таърифланмаган.

Махсус кўрсатмалар

Асосий касаллик туфайли жигар энцефалопатияси ташхиси қўйилганида автомобилни бошқариш ва диққатни юқори жамлашни ва тезкор психомотор реакцияларни талаб қилувчи бошқа потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланишда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.

Препаратнинг юқори дозаларида қон зардоби ва сийдик таркибидаги мочевинанинг миқдорини назорат қилиш керак. Агар жигар фаолияти сезиларли даражада бузилган бўлса, беморнинг индивидуал ҳолатини инобатга олган ҳолда, кўнгил айниши ва қайт қилишини олдини олиш мақсадида, препаратни юбориш тезлигини назорат қилиш лозим.

Болаларда препаратни қўллаш тўғисида маълумот мавжуд эмас.

Дозани ошириб юборилиши

Дозани ошириб юборилиш ҳолатида интоксикацияланиш белгилари қайд этилмаган.

Доза ошириб юборилганда симптоматик терапия қўлланилади.

Чиқарилиш шакли

Инфузия учун эритма 50 мл (шиша флаконлар).

Сақлаш шароити

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Яроқлилик муддати

2 йил.

Дорихоналардан бериш тартиби

Рецепт бўйича.

Ишлаб чиқарувчи: “ТEMUR МED ФARM” МЧЖ, Ўзбекистон Республикаси

"ASHA PHARMA" МЧЖ  учун ишлаб чиқарилган

 

 

Manzil:
Ташкент ш., Чилонзор тумани, Қатортол 38 уй