ТИББИЁТДА ҚЎЛЛАНИЛИШИГА ДОИР ЙЎРИҚНОМА
ПЕПТОЛИЗИН®
Препаратнинг савдо номи: Пептолизин®
Таъсир этувчи модда (ХПН): пептид комплекси
Дори шакли: инъекция учун эритма.
Таркиби:
1 мл эритма куйидагиларни саклайди:
фаол модда: пептид комплекси концентрати 215,2 мг ёки кукуни 40 мг (чўчқа ёки қорамолнинг миясидан олинган пептидлар йиғиндиси).
ёрдамчи моддалар: Натрий гидроксид, инъекция учун сув 1 мл гача.
Таърифи: Тиниқ, қахрабо рангли эритма.
Фармакотерапевтик гуруҳи: ноотроп восита
АТХ коди: N06BX
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Препарат гематоэнцефалик тўсиқдан ўтувчи ва бевосита нерв ҳужайраларига тушадиган паст молекуляр биологик фаол нейропептидларни сақловчи концентратдир.
Препарат миянинг аэроб энергетик метаболизмининг самарадорлигини оширади, ривожланаётган ва қариётган мияда ҳужайра ичида оқсил синтезини яхшилайди.
Нейронларни шикастловчи таъсирдан ҳимоя қилади.
Препарат нейрон-специфик нейротрофик фаолликка эга.
Препарат англаш фаолиятини бузилишларида ижобий таъсир кўрсатади, диққатни жамланишини, эслаб қолиш жараёнларини ва қисқа муддатли хотира билан боғлиқ ахборотни қайта айтиб беришни яхшилайди, кўникмаларни ўзлаштириш ва сақлаб қолиш қобилиятини оширади, ақлий фаолият жараёнини фаоллаштиради, кайфиятни яхшилайди, ижобий эмоцияларни шаклланишига ёрдам бериб, шу йўл билан хулққа уйғунлаштирувчи таъсир кўрсатади.
Фармакокинетикаси
Препаратниннг мураккаб таркибли, фаол фракцияси биологик фаол олигопептидларнинг мувозанатли ва турғун аралашмасидан иборат бўлиб, умумий кўп функционал харакатлар билан алохида компонентларнинг мунтазам фарма
кокинетик тахлилига имкон бермайди.
Қўлланилиши
Цереброваскуляр етишмовчилик (дисциркулятор энцефалопатия), ишемик инсульт (ўткир фазаси ва реабилитация босқичи), геморрагик инсультдан кейинги ҳолат, мияни травматик шикастланиши (мияни чайқалиши, бош-мия жароҳати, мияда жарроҳлик аралашувидан кейинги ҳолат), болаларда ақлий ривожланишни кечикиши, болаларда диққатни жамлаш қобилиятини пасайиши, турли генезли деменция синдроми (пресенил деменция – Альцгеймер касаллиги, сенил Альцгеймер туридаги, қон томир касалликлари оқибатидаги – мультиинфаркт шакли, аралаш шакллари), антидепрессантларга резистент бўлган эндоген депрессияда (комплекс даволаш таркибида) қўлланади.
Қўллаш усули ва дозалари
Препарат парентерал қабул қилинади. Дозалар ва даволаш давомийлиги касалликнинг характери ва оғирлигига, шунингдек беморнин ёшига боғлиқ. Препаратни бир маротаба 50 мл гача бўлган дозада юбориш мумкин, лекин даволаш курсини амалга ошириш мақсадга мувофиқдир.
Тавсия қилинадиган даволаш курси 10 - 20 кун давомида кунлик инъекциялар кўринишида ўтказилади.
Ўткир ҳолатларда (ишемик инсульт, бош-мия жароҳати, нейрохирургик операциялардан кейинги аосратлар) – 10 мл дан 50 мл гача.
Бош мия инсульти ва миянинг травматик шикастланишини резидуал даври – 5 мл дан 50 мл гача.
Психоорганик синдром ва депрессия – 5 мл дан 30 мл гача.
Альцгеймер касаллиги, қон томир касаллиги ва аралаш альцгеймер-қон томир генезли деменция – 5 мл дан 30 мл гача.
Нейропедиатрия амалиёти – 0,1 - 0,2 мл/кг тана вазнига.
Даволаш самарадорлигини ошириш учун беморнинг холати даволашдан сўнг яхшилангунига қадар қайта даволаш курслари амалга оширилиши мумкин. Биринчи курс утказилганидан сунг инъекциялар даврийлиги хафтада 2 ёки 3 мартагача қисқариши мумкин.
Препарат инъекция кўринишида парентерал м/и (5 мл гача) ва в/и (10 мл гача) қабул қилинади. Препаратни 10 мл дан 50 мл гача бўлган хажми фақатгина вена ичига инфузия учун мўлжалланган эритмаларда аралаштирган холда секин юборилади.
Инфузия давомийлиги 15 дақиқадан 60 дақикагача.
Ножўя таъсирлари
Ошқозон - ичак тизими томонидан: кўнгил айниши, қайд қилиш, диарея, анорексия, абдоминал оғриқлар, сохтамембраноз энтероколит, жигар трансаминазаларининг фаолланиши, гипербилирубинемия, гепатит, дисбактериоз.
Юрак - қон томир тизими томонидан: артериал қон босимининг пасайиши, кон томир коллапси, тахикардия.
Модда алмашинуви томонидан: гипогликемия (иштаха ошиши, терлаш, қалтираш).
МНТ ва периферик нерв тизими томонидан: бош оғриғи, бош айланиши, холсизлик, уйқучанлик, уйқусизлик, парестезиялар, ташвишланиш, қўрқув, галлюцинациялар, онгни чалкашиши, депрессия, харакат бузилишлари, тутқаноқ.
Сезги органлари: қўриш, эшитиш, хид сезиш, таъм сезиш ва тактил сезувчанлик қобилиятларининг пасайиши.
Суяк - мускул тизими томонидан: артралгия, миалгия, пай чўзилиши, мускул холсизлиги, тендинит.
Сийдик-чиқариш тизими томонидан: гиперкреатининемия, интерстициал нефрит.
Қон яратиш тизими томонидан: эозинофилия, гемолитик анемия, лейкопения, нейтропения, агранулоцитоз, тромбоцитопения, панцитопения, геморрагиялар.
Дерматологик реакциялар: фотосенсибилизация, қичишиш, тери ва шиллиқ қаватларининг шиши, хатарли экссудатив эритема (Стивен-Жонсон синдроми), токсик эпидермал некролиз (Лайел синдроми).
Аллергик реакциялар: эшакеми, бронхоспазм, нафас қисиши, анафилактик шок, аллергик пневмонит, васкулит.
Бошқалар: порфирия кучайиши, рабдомиолиз, доимий иситма, суперинфекция ривожланиши.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Ўта юқори сезувчанлик, ўткир буйрак етишмовчилиги, тутқаноқ хуружи.
Эҳтиёткорлик билан: ҳомиладорлик (I уч ойлиги),лактация даври.
Дориларнинг ўзаро таъсири
Антидепрессатларнинг самарасини кучайтиради.
Махсус кўрсатмалар
Ампула очилганидан кейин эритма дарҳол ишлатилиши лозим.
Препаратни ҳомиладорлик вақтида (айниқса I уч ойликда), эмизиш даврида, фақат даволашнинг ижобий самараси ва уни қўлланиши билан боғлиқ хавф нисбати синчковлик билан таҳлил қилингандан кейингина буюрилиши мумкин.
Препарат транспорт воситалари ва потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир кўрсатмайди.
Дозани ошириб юборилиши
Препарат қўлланганида ҳозирги вақтгача дозани ошириб юбориш ҳоллари таърифланмаган.
Чиқарилиш шакли
Инъекция учун эритма 1мл, 2мл, 5мл,10 мл дан №5 (1х5), №10 (2х5) ампулаларда.
Сақлаш шароити
Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Болалар ололмайдиган жойда сақлансин
Яроқлилик муддати
2 йил.
Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.
Ишлаб чиқарувчи:
Дори воситаларини сифати бўйича эътирозлар (таклифлар) ни қабул қилувчи ташкилот номи ва манзили
«REMEDY GROUP» МЧЖ ҚК
«ASHA PHARMA» МЧЖ, Ўзбекистон Республикаси учун