ҚЎЛЛАШ БЎЙИЧА ЙЎРИҚНОМА
Нейрофосфин
Фруктозо-1,6-дифосфат-5г
Цитиколин-500мг
Препаратнинг савдо номи: Нейрофосфин
Таъсир этувчи модда (ХПН): фруктозо-1.6-дифосфат, цитиколин
Дори шакли: вена ичига юбориш учун эритма
Таркиби:
50мл эритма:
фаол модда:
- 5 г D-фруктозо-1,6-дифосфатнинг натрийли тузи (3,75 г фруктозо-1,6-дифосфор кислотасига эквивалент)
- Цитиколин натрийли тузи 0.5г.
50 мл.гача стерил инъекция учун сув,
Фармакотерапевтик гуруҳи: Юрак-қон томир тизими касалликларини даволаш учун препаратлар. Бошқа кардиотоник препаратлар.
Фармакологик хусусиятлари
Фармакодинамикаси
Препаратнинг асосий таъсир механизми – ҳужайра девори билан ўзаро таъсир қилиб, фосфофруктокиназа, пируваткиназа ва лактаткиназанинг фаоллигини рағбатлантириб, ҳужайра ичида юқори энергетик фосфатли тўплами (пули) ни ошишига олиб келади. Унинг ҳужайра ичидаги концентрацияси хужайранинг “ихтисослиги” га боғлиқ ҳолда ўзгариб туради. Нейрофосфиннинг концентрацияси инсон эритроцитларида 6-10 мг/л ҳужайрани ташкил қилади.
Ҳужайранинг юзаси билан ўзаро таъсири ҳам хужайра ичи фосфатлар тўплами (пули) ва 2.3-дифосфоглицератни тўйинишини рағбатлантириб, ҳужайра ичидаги калий ионларининг кучайган диффузияси ҳолида намоён бўлади.
НЕЙРОФОСФИН гиперкалиемиянинг салбий оқибатларига қарши таъсир кўрсатади, юрак мушакларида аденозинтрифосфат (АТФ) заҳираларини камайишига тўсқинлик қилади ва юракни тўхтаб қолишини олдини олиб, унинг фаолиятини қувватлаб туради.
НЕЙРОФОСФИН механик жароҳатлар чақирган эритроцитлар гемолизини камайтиради, нейтрофилларда эркин кислород радикалларини кимёвий рағбатлантирилган махсулотларини ингибиция қилади, миокард ишемиясида АТФ ва креатинфосфат заҳираларини тутиб туриб, НЕЙРОФОСФИН кардиореспиратор реанимацияга ёрдам беради, коронар артерияларининг ўткир окклюзияси оқибатидаги некроз соҳасини чегаралайди; миокарднинг катта соҳасини инфаркти бўлган пациентларга, айниқса илк босқичларида ижобий кардиоциркулятор самара беради ва гемодинамикани яхшилайди.
НЕЙРОФОСФИН геморрагик ва жароҳат шокларда сезиларли протектив фаолликни намоён этади ва реанимацияни муваффақиятли кечишига ёрдам беради. Шунингдек, НЕЙРОФОСФИН бош мия тўқимасига яққол протектив самара кўрсатади, гипоксик стресс оқибатларини камайтиради.
Сурункали юрак ишемик касаллиги бўлган пациентларда НЕЙРОФОСФИН иш қобилиятини ва юкламада юрак фаолиятини яхшилайди; цитостатикларнинг юракка заҳарли таъсирини биокимёвий ва электрокардиографик кўринишларни камайтиради. НЕЙРОФОСФИН давомли ишемик кардиоплегиядан кейин юрак фаолиятини етарли даражада тикланишини тезлаштиради.
НЕЙРОФОСФИН жигар ва буйракни ишемиядан ва пост-ишемик реперфузия оқибатидаги функционал ва органик шикастланишлардан ҳимоя қилиши аниқланган.
НЕЙРОФОСФИН периферик қон томирлар касалликлари билан азият кечувчи пациентларда, қоннинг реологик кўрсаткичларини яхшилайди. Кўп марта қон қуйилганида НЕЙРОФОСФИН эритроцитар ичидаги энергетик пулини оширади, қуйилган плазмадаги калий концентрациясини камайтиради, ҳужайра ичида калий ва натрий нормал нисбатини тиклайди, эритроцитларнинг таранглигини ва гемолитик чидамлилигини яхшилайди.
НЕЙРОФОСФИН катталардаги респиратор дистресс-синдромини даволашда фойдали бўлиши мумкин. Ушбу синдромда НЕЙРОФОСФИН семиз ҳужайраларидан гистаминни ажралиб чиқишини сусайтириш ва нейтрофилларда эркин кислород радикалларини (перекисли ва супероксидли) ҳосил бўлишини олдини олиш йўли билан ўпканинг микроваскуляр шикастланишларини сусайишига ёрдам беради.
Бундан ташқари, НЕЙРОФОСФИН азот мувозанатига ижобий таъсир кўрсатади ва умумий парентерал озиқланишда глюкозани утилизацияга ёрдам беради.
Фармакокинетикаси
250 мг/кг дозада инфузиядан кейин 5 минутдан сўнг ўлчанган плазмадаги ФДП концентрацияси 770 мг/л ни ташкил қилган. Инфузия тугаганидан сўнг 80 минутдан кейин плазмада ФДП аниқ миқдорларда аниқланмади. Қон плазмасидан ярим чиқарилиш даври 10 минутдан 15 минутгача тебранади.
НЕЙРОФОСФИН қон томирлари ҳавзасидан ташқаридаги тўқималарда тарқалиши ҳамда эритроцитар ва плазматик фосфатазалар таъсири остида анорганик фосфат ва фруктозагача гидролизланиши туфайли плазмада аниқланмайди.
Қўлланилиши
• ўткир миокард инфаркти
• миокард инфаркти, жароҳатлар, қон кетишлар, инсультларда ва оғир инфекциялардаги шок ҳолатлари
• сурункали юрак етишмовчилиги
• миокарднинг интраоперацион ишемияси
• турли соҳалардаги ишемия (шу жумладан оёқларнинг оғир ишемияси)
• мия қон айланишини ўткир бузилиши
• метаболизм бузилиши оқибатидаги гипофасфатемия (алкоголли қарамлик, озиб кетиш, нафас етишмовчилиги, қон оксигенациясини пасайиши, нейролептиклар билан дозани ошириб юборилиши).
• массив трансфузия (кўп миқдорда қон қуйиш) оқибатидаги ва юракдаги операцияларда, парентерал озиқланишда, жигардаги операциялар, оғир куйишларда экстракорпорал қон айланишида дифосфоглицератнинг заҳиралари тугаганда
• гипотензия ёки тўқималар оксигенациясини пасайиши, аъзоларни кўчириб ўтказиш (буйрак, жигар) каби жаррохлик аралашувларда асоратларни олдини олиш учун
• спорт тиббиётида жадал юкламадан кейин сарф этилган энергияни тиклаш учун
• жисмоний ўта зўриқиш синдромини ривожланишини олдини олиш, экстремал жисмоний юкламаларга кўникишни яхшилаш.
Қўллаш усули ва дозалари
НЕЙРОФОСФИН фақат вена ичига юбориш учун мўлжалланган.
Вена ичига тез қуйиш учун (тахминан минутига 1 г тезликда, бу минутига 10 мл га мувофиқ келади). Тавсия этилган суткалик доза ва даволаш давомийлиги ҳолатининг оғирлигига қараб аниқланади.
Ўткир ҳолатларда препаратни одатда 125-175 мг/кг (суткада 2 флаконга мос келади) ҳисобидан юборилади, максимал 250 мг/кг юборилади. Юқорироқ дозаларни юбориш зарурати туғилганда, умумий суткалик дозани 2 марта юборишга бўлиш керак.
Сурункали ҳолатларда – тана вазнининг кг га 75 мг дан то 160 мг гача юборилади (суткада НЕЙРОФОСФИН 5 г нинг 1-2 флаконига мос келади).
Интраоперацион миокард ишемиясида айнан юборишдан олдин препаратни кардиоплегик эритма таркибига қўшилади. Жарроҳлик аралашувларидан олдин ва операциядан кейин 1-2 кун давомида суткада 1 флакондан 3-5 кун давомида юбориб инфузиянинг профилактик курсини ўтказиш тавсия этилади.
Гипофосфатемияни даволаш учун, фосфорни керагидан ортиқ ҳосил бўлишидан сақланиш учун, буюриладиган модда миқдори танқисликнинг яққоллигига боғлиқ бўлиши керак.
Болалар учун дозалаш тана вазнига мувофиқ тарзда белгиланади.
Бир грамм НЕЙРОФОСФИН 4,6-4,8 ммоль ноорганик фосфат сақлайди.
Ножўя таъсирлари
Жуда кам ҳолларда турли оғирлик даражасидаги аллергик реакциялар.
Минутига 10 мл тезликда қуйиш ҳолларида юзни қизариши, юракни тез-тез уриши, оёқ-қўл бармоқларини увишиши кузатилиши мумкин.
Препаратни қўллаш вақтида ҳар қандай ножўя самаралар пайдо бўлганида дарҳол даволовчи шифокорга мурожаат қилиш лозим.
Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар
Препаратга маълум ўта юқори сезувчанлик, гиперфосфатемия, буйрак етишмовчилиги.
Дориларнинг ўзаро таъсири
НЕЙРОФОСФИН нинг бошқа дори препаратлари билан ўзаро таъсири аниқланмаган.
Мутаносиблиги: НЕЙРОФОСФИН ни pH 5,5 да эримайдиган бошқа препаратлар, шунингдек кальций тузларининг ишқорий эритмалари билан аралаштириш мумкин эмас.
Махсус кўрсатмалар
Креатинин клиренси минутига 50 мл дан кам бўлган пациентларда, қонда фосфатлар даражасини доимо назорат қилиш лозим. Илк ёшдаги болаларда препарат фақат зарурати бўлган ҳолларда ва жиддий тиббий назорат остида ишлатилиши лозим.
Ҳомиладорлик ва лактация
Ҳомиладорликнинг учинчи уч ойлигида ҳомиладор аёлларни НЕЙРОФОСФИН билан даволаш ҳеч қандай ножўя самаралар кузатилмаган.
Транспорт воситаларини ёки потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсирининг ўзига хослиги
Автомобилни ёки бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсир кўрсатмайди. НЕЙРОФОСФИН ни юборишда эритмани тери ости тўқимасига тушиши маҳаллий кучли оғриқни чақиради.
Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.
Эҳтиёткорлик чоралари
Инфузия жараёнида НЕЙРОФОСФИН эритмасини тери остига тушиши кучсиз маҳаллий оғриқ ва енгил маҳаллий таъсирланишни чақиради.
Огоҳлантириш: парентерал ишлатиш учун препаратлар юборилишидан олдин заррачаларни борлиги ёки рангини ўзгармаганлигини аниқлаш учун, агар контейнер ёки эритмани кўриш имкони бўлса) визуал равишда текширилиши лозим. Агар у хиралашган бўлса ёки чўкмаси бўлса, препаратни ишлатманг. Оч-сариқ бўялишни нормал деб ҳисоблаш мумкин.
Дозани ошириб юборилиши
Дозани ошириб юбориш ҳолатлари хақида хабар берилмаган.
Чиқарилиш шакли
Препарат 50 мл ҳажмли, резина қопқоқ билан мустаҳкамланган ва “flip-off” халқали алюмин қопқоқ билан ўралган II тур ёругликдан химояланган шишали флаконда.
Сақлаш шароити
25оС дан юқори бўлмаган ҳона ҳароратида сақлансин.
Шикастланган ўрамдаги препарат ишлатилмасин.
Яроқлилик муддати
Тўғри сақлаш шароитида 3 йил.
Дорихоналардан бериш тартиби
Рецепт бўйича.